Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон бир кунда бешта олтин медални қўлга киритди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон бир кунда бешта олтин медални қўлга киритди

Шарифа Давронова

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Ўзбекистон Япониядаги Осиё ўйинларида кучли бешликка кирди. 

Ўзбекистон делегацияси ҳозирда давом этаётган Аичи-Нагоя 2026 ёзги Осиё ўйинларида 6 та олтин, 12 та кумуш ва 8 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 5-ўринда бормоқда.

Бугуннинг ўзида беш спортчи олтин медалга сазовор бўлди. Жумладан, Шоҳсанам Шерзодова (каноэда эшкак эшиш), Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев (академик эшкак эшиш), Владимир Свечников (пневматик тўппончадан 10 метрдан отиш), Ўткирбек Жўраев (спорт гимнастикаси) ва Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш) олтин медалларга сазовор бўлишди.

Эътиборлиси, Свечниковнинг ғалабаси ўқ отиш спорти турларида Осиё ўйинларида 32 йиллик танаффусдан кейин қўлга киритилган олтин медал бўлди. Шунингдек, у 244,3 очко билан Осиё ўйинлари рекордини ҳам янгилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг