Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазирини табриклади

Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазирини табриклади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Ираклий Кобахидзени таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, Грузия халқига фаровонлик ва бардавом равнақ тилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 2-3 июл кунлари Грузияга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Грузия стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, шунингдек, Грузиянинг Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Маълумот учун: Ираклий Кобахидзе 1978 йил 25 сентябрда Тбилисида туғилган (48 ёшда). 2024 йил 8 февралдан — Грузия бош вазири.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг