Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон бу борада энг оптимал йўлни танлади (видео)

Кеча, 17 ноябр куни Тошкентдаги Амити университетида БМТ тараққиёт дастури, АКТ вазирлиги ва Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ҳамкорлигида ўтказилаётган «Ўзбекистонда рақамли трансформация ва электрон ҳукумат рейтинги» бўйича семинарга старт берилди.

Тадбирни АКТ вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекось кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистонда электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳамда келажакдаги режалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Навбатдаги сўз БМТ тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовскага берилиб, у рақамли технологияларнинг дунёдаги аҳамияти, мамлакат тараққиётида тутган ўрни ҳақида гапирди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳам бу борада энг оптимал йўлни танлаганини таъкидлади.   

Семинарда электрон ҳукумат бўйича ўқитишда дунёда юқори кўрсаткичга эришган компания – Эстония электрон бошқарув академияси ижрочи директори Ханнес Асток бошчилигидаги делегация иштироки таъминланиб, улар уч кун давомида рақамлаштириш ва электрон ҳукумат рейтинги бўйича маърузалар ўқиб, машғулотлар ўтишади.

Бугунги семинарда 44 та давлат бошқарув органлари раҳбарларининг рақамлаштириш бўйича ўринбосарлари ва масъуллари қатнашишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг