Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон бугун дунёдаги 117 та мамлакатга маҳсулот экспорт қилмоқда (инфографика)

Ўзбекистон бугун дунёдаги 117 та мамлакатга маҳсулот экспорт қилмоқда (инфографика)

Инфографика: ПМТИ

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари 2017–2022 йиллар оралиғида Ўзбекистон экспортининг географияси ва товар номенклатурасида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилди.

Таҳлил давомида мамлакатимиздан товарлар ва хизматлар экпорт қилинадиган мамлакатлар сони ортгани ва товар номенклатурасидаги маҳсулотлар тури ҳам кўпайгани аниқланди:

2017–2022 йиллар мобайнида мамлакатимизнинг экспорт географияси 16 та мамлакатга кенгайиб, бугунги кунда маҳсулотларимиз 117 та мамлакатга етиб бормоқда. Хусусан, Перу (3 965,9 минг АҚШ доллари), Албания (3 196,3 минг АҚШ доллари), Шимолий Македония (1 454,7 минг АҚШ доллари), Сенегал (311,7 минг АҚШ доллари), Маврикий (303,1 минг АҚШ доллари) каби мамлакатларга ҳам маҳсулотларни экспорт қилиш йўлга қўйилди. Товар номенклатурасида 2017 йилдаги 179 хил маҳсулот тури 2022 йилга келиб 200 дан ортди.

Шунингдек, пахта толаси экспортидан воз кечилиб, унинг ўрнига пахтадан тайёрланган қўшилган қиймати юқори товарлар экспорти йўлга қўйилди. Жумладан, умумий қиймати 1 613,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган пахтадан йигирилган ип, 644,9 млн. долларлик тайёр трикотаж ва тўқимачилик маҳсулотлари, 242,8 млн. долларлик нақшли мато, 131,6 млн. долларлик газламалар, 78,1 млн. долларлик ипак ва ипак маҳсулотлари, 42,1 млн. долларлик гилам маҳсулотлари экспорт қилинди.

Маиший техника воситаларидан чангютгич, кир ювиш машинаси, газ плитаси, телевизор каби товарлар қуйидаги мамлакатларга етказиб берилмоқда:

  • Чангютгичлар — Қозоғистон, Россия, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжонга.
  • Кир ювиш машиналари — Тожикистон, Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Озарбайжон, Молдова, Туркманистон, Туркияга.
  • Газ плиталари — Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Арманистонга.
  • Телевизорлар — Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Арманистон, Қирғизистонга.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг