Самарқандда 5 қаватли янги уй бузиб ташланмоқда (видео)
Самарқандда ноқонуний қурилган беш қаватли бино бузиб ташланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими ўринбосари Фируз Нажмиддинов маълум қилди.
«Ноқонуний қурилиш қилиб, ўзингизга ва бошқаларга моддий, маънавий зарар етказманг.
Ҳурматли фуқаролар, уй харид қилишдан олдин ўша қурилишнинг қонунийлигини албатта ўрганинг ёки қурилиш бошқармасидан маълумот олинг.
Самарқанд шаҳар, Кимёгарлар қўрғони, 29-даҳа, Шукрона маҳалласи, Сайқал кўчаси, шаҳар МИБ томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейди ҳоким ўринбосари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter