Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи»га нисбатан иш қўзғатилди

«Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи»га нисбатан иш қўзғатилди

Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йил давлат харидлар соҳасидаги ўрганишлар натижасида, «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖга нисбатан иш қўзғатилди.

Қайд этилишича, Жамият томонидан  махсус ахборот порталлари орқали жами 2,8 млрд сўмдан ортиқ  ўтказилган тендер савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилган.

Мазкур ўрганишлар натижаси бўйича молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилиниб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун тегишли  тартибда судга жўнатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг