Трамп ўзидан сўнг кимни президент сифатида кўрмоқчи экани айтилди
АҚШ президенти Доналд Трамп вице-президент Ж.Д. Вэнс 2028 йилги президентлик сайловларида номзод бўлиши керак деб ҳисоблайди, дея хабар берди The Washington Post (WP) манбаларга таяниб.
Доналд Трамп яқинда Республикачилар партияси ҳомийларига Ж.Д. Вэнснинг кейинги президентлик сайловларида ғалаба қозонишини кўришини исташини айтган. Бироқ, баъзи маслаҳатчилар сиёсатчи ҳали ворис ҳақида қарор қабул қилмаганлиги ҳақида огоҳлантиришди.
Айни пайтда, Доналд Трамп президентликка номзод сифатида тилга олган АҚШ Давлат котиби Марко Рубио келажакдаги сайловлар ҳақидаги гап-сўзлардан қочишга ҳаракат қилмоқда. Вэнс ҳам ҳали ўз номзодини қўйиш режасини тасдиқламаган.
The New York Times газетасининг хабар беришича, Доналд Трамп Ж.Д. Вэнснинг ўз вориси бўлишга мос келишига шубҳа қилмоқда. Президент бу масала бўйича тез-тез маслаҳатчиларнинг фикрларини сўрашни бошлаган. Илгари Трамп Ж.Д. Вэнс ва Марко Рубиони сайловлар учун идеал жуфтлик деб атаган эди.
Сиёсатчи кимни президент ва кимни вице-президент сифатида кўришини аниқ айтмади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter