Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Макка шаҳрига йўналтирилган дрон ҳужумини қоралади

Ўзбекистон Макка шаҳрига йўналтирилган дрон ҳужумини қоралади

Фото: airbus.com

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги муқаддас Макка шаҳрига йўналтирилган учувчисиз учиш аппаратидан фойдаланилган ҳужумга уринишни қатъиян қоралади. Бу ҳақда ТИВ баёнотида маълум қилинди.

"Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан тўлиқ бирдамлигимизни билдирамиз ҳамда муқаддас қадамжолар, тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатларни номақбул деб ҳисоблаймиз.

Барча томонларни максимал даражада вазминлик намоён этишга, халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилишга, давлатларнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга чақирамиз", дейилади расмий баёнотда.

Кескинликни камайтириш, можарони тарқалишининг олдини олиш ҳамда минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш билдирилган.

Аввалроқ Саудия томони Ямандаги ҳусийлар гуруҳи Макка шаҳри томонга дрон учиргани ҳақида баёнот берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг