Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рустам Минниханов Ўзбекистон ва Тожикистон президентларига ҳамдардлик билдирди

Рустам Минниханов Ўзбекистон ва Тожикистон президентларига ҳамдардлик билдирди

Фото: РБК

Татаристон раҳбари Рустам Минниханов Нижнекамск шаҳрида дронлар ҳужуми оқибатида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлганлиги муносабати билан ушбу мамлакатлар президентларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда республика раҳбари матбуот хизматига таяниб, ТАСС хабар берди.

Ҳужум оқибатида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ва бир нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлган. Минниханов телеграммаларида қурбонлар ва жабрланганларнинг оилаларига барча зарур ёрдам кўрсатилишини таъкидлаган.

«Ўрнини тўлдириб бўлмайдиган йўқотиш дардига шерикмиз. Ушбу оғир дамларда фикр ва туйғуларимиз даҳшатли теракт қурбонларининг оилалари билан. Уларга жасорат, руҳий куч ва матонат, барча жабрланганларга эса тезроқ соғайиб кетишини тилайман», — деб ёзган Минниханов.

Ҳодиса оқибатида 13 киши, жумладан бир бола ҳалок бўлган. 70 дан ортиқ киши тиббий ёрдам сўраган, 21 киши шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Россия Жиноят кодексининг 205-моддаси асосида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

10 август куни Татаристонда мотам куни деб эълон қилинган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида масъул вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Ҳукумат комиссияси тузилди.

Ҳукумат комиссиясига ҳодиса оқибатида жабрланган фуқароларимизнинг ҳолидан хабар олиш ва уларга барча зарур ёрдам кўрсатиш, ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳаво транспортида махсус рейс орқали олиб келиш ва тегишли манзилларга етказиш, шунингдек уларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама кўмаклашиш вазифалари юклатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг