Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркий давлатлар ўртасидаги мулоқотлар бўйича муҳокама бўлиб ўтди

Туркий давлатлар ўртасидаги мулоқотлар бўйича муҳокама бўлиб ўтди

Фото: Xabar.uz

Бугун, 29 сентябр куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида «Туркий дунё мулоқотлари: муштарак келажак, муштарак қараш» мавзусида панел муҳокамаси бўлиб ўтди.

Тадбир Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникациялар бошқармаси томонидан ташкил этилган. Унда хорижий дипломатик корпус вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти, Туркиянинг етакчи олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда хорижий экспертлар иштирок этди.

Тадбирда ЖИДУ ректори Содиқ Сафоев ва Туркиянинг Ўзбекистондаги мухтор элчиси доктор Уфуқ Улутoш сўзга чиқди.

Мазкур панел муҳокамасида Туркий дунё давлатлари ўртасидаги мулоқот, муштарак қарашлар ва келажак масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг