Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ФИФА раҳбарининг маоши маълум бўлди

ФИФА раҳбарининг маоши маълум бўлди

Фото: Reuters

Sky Sports журналисти Роб Ҳаррис Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантино қанча маош олишини аниқлади.

Инфантино 2023 йилда ташкилот президентлигига қайта сайланганидан сўнг, маоши миқдори ошган. Олдинги €1,99 млн 33 фоиз оширилиб, йилига €2,69 млн олишни бошлаган. Қолаверса, аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан €1,93 млн бонус ишлаган. Шу тариқа Инфантинонинг йиллик даромади €4,21 млнни ташкил этди.

23 март куни 54 ёшини қаршилайдиган Жанни Инфантино 2016 йилнинг 26 февралидан буён ФИФА президент лавозимини эгаллаб турибди. Амалдаги президентлик муддати 2027 йилда тугайди. ФИФАга қадар Спортни ўрганиш халқаро маркази (CIES) бош котиби бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг