Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Майк Тайсон Майами аэропортида ногиронлар аравачасида кўриниш берди

Майк Тайсон Майами аэропортида ногиронлар аравачасида кўриниш берди

Афсонавий боксчи Майк Тайсон сешанба куни Майами халқаро аеропортида ногиронлар аравачасида кўриниш берди.

Fox нашрининг ёзишича, Тайсоннинг белида муаммоси бор ва июль ойида у соғлиғи туфайли узоқ умр кўришга умид қилмаётганини айтганди.

56 ёшли Тайсон белдумғаза радикулити касаллиги билан оғриб келади.

«У ишиас – белдумғаза радикулити касаллиги билан оғриган. Ҳеч қандай жиддий муаммо йўқ. Майк каби спортчилар учун бу касбий касаллик ҳисобланади», – дейилади TMZ Sports манбаси.

Маълумот учун, Тайсон 20 ёшида бокснинг оғир вазн тоифаси бўйича энг ёш чемпиони бўлган ва ўз фаолиятида 50та ғалаба, 6та мағлубият билан тамомлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг