Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШнинг Исроилга бомба етказиш режаси маълум қилинди

АҚШнинг Исроилга бомба етказиш режаси маълум қилинди

Исроил Қўшма Штатлардан минг дона МК-82 бомбаси ва бошқа қуролларни олиши мумкин.

Қўшма Штатлар Исроилга ўн миллионлаб долларлик ҳарбий ёрдам бермоқчи, деб ёзади The Wall Street Journal (WSJ).

Нашрга кўра, пакетга МК-82 бомбалари, KMU-572 Joint ўқ-дорилари, FMU-139 бомбалари учун портлатгичлар (ҳар бири 1 мингта) киради. Ҳали етказиб бериш тасдиқланмаган бўлсада, бу масала АҚШ маъмурияти доирасида кўриб чиқилмоқда. Кейин у Конгресс томонидан маъқулланиши керак.

Манбаларнинг таъкидлашича, Исроил Ҳамас билан уруш пайтида ҳам шундай бомбалардан фойдаланган. МК-82 аниқ зарбалар бериш учун етарлича аниқликка эга бўлмасада, Исроил ундан фойдаланмоқчи.

WSJ маълумотларига кўра, ўтган йилнинг 7 октябрида уруш бошланганидан бери Вашингтон Тел-Авивга тахминан 21 мингта бошқариладиган ўқ-дориларни жўнатган, Исроил армияси уларнинг деярли ярмини ишлатган. АҚШ разведкаси ҳисоб-китобларига кўра, қолган маблағ Ғазодаги 19 ҳафталик жанглар учун етарли бўлади. Ливандаги Ҳизбуллоҳ билан кенг кўламли қарама-қаршилик юзага келган тақдирда бу муддат қисқаради, дея таъкидлади газета манбаси.

Шу ҳафтада Исроил Ғазо секторидаги жанговар зонани минтақа жанубида, Миср билан чегарада жойлашган Рафаҳ шаҳригача кенгайтирди. Исроил ҳаво ҳужумларини амалга оширди, аммо Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ваъда қилганидек, ҳали тўлиқ миқёсли қуруқликдаги операция ҳам бўлади.

Сўнгги пайтларда АҚШ ва Исроил ўртасидаги муносабатларда уруш борасида келишмовчиликлар юзага келган. Байден ва юқори мартабали америкалик амалдорларнинг Нетаняхудан борган сари ҳафсаласи пир бўлмоқда, чунки у АҚШ маъмуриятининг Ғазо секторидаги жанглар билан боғлиқ тавсияларига амал қилишдан бош тортмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг