Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Буюк Британиядаги парламент сайловида Риши Сунак партияси енгилди

Буюк Британиядаги парламент сайловида Риши Сунак партияси енгилди

Фото: РГ

Экзит-полл натижалари Буюк Британиядаги сайловда лейбористлар ғалаба қозонганини кўрсатмоқда.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Лейбористлар партияси Жамоатлар палатасида 410 ўрин, Консерваторлар партияси — 131, Reform UK — 13 ўрин, Либерал-демократлар — 61 ўринни қўлга киритди, деб ёзди BBC Ipsos келтирган экзит-полл маълумотларига асосланиб.

Парламентда кўпчиликни ташкил этиш учун партия камида 326 ўринни эгаллаши шарт. Ушбу кўрсаткичдан ошган партия етакчиси бош вазир лавозимини эгаллаб, ҳукуматни шакллантиради.

Шу тариқа ҳозирги бош вазир, консерватор Риши Сунак ҳукумат раҳбари лавозимини лейбористлар етакчиси Кир Стармерга бой бермоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг