Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ОАВ: Яманда юз минглаб тинч аҳоли уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди

ОАВ: Яманда юз минглаб тинч аҳоли уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди

Фото: Ferdinand Reus / Sana'a

Ямандаги можаро туфайли тахминан 130 минг киши уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди, деб хабар берди EFE нашри душанба куни Халқаро Миграция Ташкилотига таяниб.

Мамлакат ичкариси бўйлаб кўчганлардан ташқари 3100 дан ортиқ киши мамлакатни тарк этиб, Жибутига кўчиб ўтишга мажбур бўлди.

EFE таъкидлашича, бу сўнгги ҳафталарда шиа ҳусий исёнчилари ва Яман ҳукумат кучлари ўртасидаги жангларнинг кучайиши билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги вазият ҳам кескинлашди. Саудия томони исёнчиларни Макка шаҳри йўналишида дрон учиришда айблади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг