Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда мигрантлар орасида гўзаллик танлови ўтказилди

Россияда мигрантлар орасида гўзаллик танлови ўтказилди

Фото: «Вести»

Россияда мигрантлар орасида ўтказилган гўзаллик танловида ўзбекистонлик Рушана Каримова ғалаба қозонди.

У бош мукофот — Москва молия-юридик университететида ўқиш учун сертификатни қўлга киритди.

«Sputnik Узбекистан» ёзишича, Рушана Каримова тадбиркорлик билан шуғулланади. Инглиз тилини ўрганаётгани боис танловда хориж тилида ҳам сўзлаган. Унинг ижросидаги лазги рақсига ҳакамлар юқори баҳо беришган.

Тадбирни Россиядаги мигрантлар федерацияси ташкиллаштирган. Финалда Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Россиядан 10 нафар қиз қатнашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг