3 ойда Ўзбекистонга 2,8 млндан ортиқ турист ташриф буюрди
2026 йилнинг январь-март ойларида 164 та мамлакатдан жами 2 872 502 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 770 минг нафарга ёки 36,6 фоизга ошган.
Туристлар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:
- Қирғиз Республикаси – 807 095 нафар;
- Тожикистон – 713 904 нафар;
- Қозоғистон – 681 921 нафар;
- Россия – 223 285 нафар;
- Афғонистон – 120 184 нафар;
- Хитой – 87 023 нафар;
- Туркманистон – 79 046 нафар;
- Туркия – 39 445 нафар;
- Ҳиндистон – 12 600 нафар;
- Корея Республикаси – 7 813 нафар.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter