Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путиннинг Украинадан кейинги «нишони» тахмин қилинди

Путиннинг Украинадан кейинги «нишони» тахмин қилинди

Американинг Урушни тадқиқ қилиш институти (ISW) ўзининг ҳисоботида Россия президенти баёнотларини таҳлил қилди.

«Бизни сўнгги бир ярим йил давомида эришган ютуқларимиздан воз кечишга ундашга уринишяпти. Лекин бу мумкин эмас. Бу мумкин эмаслигини ҳамма тушунади», — деди Путин 16 январь куни эълон қилган баёнотида.

«Путин Россиянинг Украина билан виждонан музокаралар олиб боришдан манфаатдор эмаслигини ва Украинадаги максималистик мақсадлари, яъни Ғарбнинг таслим бўлишини истаётганини кўрсатишда давом этмоқда», — хулоса қилади ISW.

Путин шунингдек, «ҳозир Латвияда ва бошқа Болтиқбўйи республикаларида содир бўлаётган воқеалар, рус халқини четга суриш, бу бизнинг мамлакатимиз хавфсизлигига бевосита таъсир қиладиган жуда жиддий ҳодисалар», деди. У Латвия расмийларининг белгиланган муддатда рухсатнома олмаган Россия фуқароларини мамлакатдан депортация қилиш режаларига шундай муносабат билдирган.

«ISW Россиянинг Болтиқбўйи давлатларига ҳужум қилиши кутилаётгани ёки эҳтимоли борлиги ҳақида ҳеч қандай аломатни кузатмаган, бироқ Путин ўз «юртдошларини» ҳимоя қилиш ниқоби остида Россиянинг хориждаги бўлажак тажовузкор ҳаракатлари учун ахборот ҳуружларини яратаётган бўлиши мумкин», — дейди институт таҳлилчилари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг