Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ҳизбуллоҳ»нинг янги раҳбари Байрутга ҳужум оқибатида ҳалок бўлган — Al Arabiya

«Ҳизбуллоҳ»нинг янги раҳбари Байрутга ҳужум оқибатида ҳалок бўлган — Al Arabiya

«Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг янги раҳбари Ҳошим Сафи ад-Дин Ливан пойтахти Байрутга Исроил берган зарбалар оқибатида ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Al Arabiya канали хабар берди.

Телеканалнинг Ливан хавфсизлик хизматидаги манбаларига кўра, Сафи ад-Дин 4 октябрдан буён алоқага чиқмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 4 октябр, жума куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Байрут яқинидаги «Ҳизбуллоҳ» қароргоҳига 73 тонна бомба ташлаган. Ҳужум пайти Ҳошим Сафи ад-Дин шу ерда бўлгани тахмин қилинмоқда.

У 29 сентябр куни «Ҳизбуллоҳ»нинг янги раҳбари этиб сайланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг