Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: Аи-92 маркали бензин нархи яна арзонлашди

«Ўзбекнефтгаз»: Аи-92 маркали бензин нархи яна арзонлашди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ «UNG» миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида Аи-92 маркали бензин ва Европа стандартларига жавоб берувчи дизель ёқилғиси сотувини йўлга қўйганлиги ҳақида аввал хабар берилган эди.

2020 йилнинг 26 март кунидан эътиборан Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга пасайтирилганди. 29 апрелдан эса бу маҳсулотнинг нархи 5.500 сўм деб белгиланди.

15 майдан бошлаб Аи-92 маркази бензин нархи яна 500 сўмга арзонлаштирилди ва 5000 сўм қилиб белгиланди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Аи-80 маркали бензин нархи «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли ёқилғи қуйиш шохобчаларида 4000 сўмдан сотилмоқда.

АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNG_Petro_Bot телеграм канали орқали олишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг