Индонезиядаги зилзила қурбонлари 91 кишига етди
Аввалроқ Индонезияда етти балли зилзила содир бўлгани ҳақда хабар берган эдик. Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш миллий агентлиги вакили Сутупо Пурво Нугрухонинг маълум қилишича, зилзила қурбонлари сони 91 кишига етган. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар қилмоқда.
Нугрухонинг айтишича, қурбонлардан ташқари яна 200дан зиёд киши жиддий жароҳатлар олган.
Эслатиб ўтамиз, Ломбок оролида 29 июль куни ҳам 6,4 балли зилзила қайд этилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter