Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Метан заправкаларни жорий йилда яна ёпиш режаси йўқ» – Энергетика вазири

«Метан заправкаларни жорий йилда яна ёпиш режаси йўқ» – Энергетика вазири

Бугун, 1 февралдан эътиборан метан «заправка»лари ишга тушаётгани ҳақида хабар берилган эди. Xabar.uz мухбири томонидан маълум қилинишича, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ушбу масалага изоҳ бериб ўтди.

— Метан «заправка»ларни 30 январдан ишга тушира бошлаганмиз. Энг аввало жамоат транспорти ва бошқа ижтимоий соҳа транспорт воситалари учун «заправка»лар очилган эди. Бугундан эътиборан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан бошлаб, аҳоли транспорти учун ҳам босқичма-босқич метан «заправка»лар ишлай бошлади.

— Жорий йилда метан «заправка»лари бошқа ёпилмайдими?

— Айни вақтда бундай режа йўқ. Қувурлардаги босим тикланган ва «заправка»ларга газ етказиб бериш учун имконият бор. Баъзи вазиятларда об-ҳаво билан боғлиқ ҳолатлар туфайли чеклашлар бўлмаса, метан «заправка»ларни тўлиқ ёпишни режалаштирмаяпмиз, — деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг