Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қайси давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш мумкин? (рўйхат)

Қайси давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш мумкин? (рўйхат)

Фото: dokonline.com

Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари доимий равишда ижтимоий тармоқлар ва ишонч телефонлари орқали йўлланган мурожаатларни таҳлил қилиб боришади.

Таҳлилларга кўра, аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида масофадан туриб фойдаланиш мумкин бўлган хизматларга қизиқиш катта.

Хўш, бугун қайси давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш мумкин. Мана, уларнинг батафсил рўйхати:

Архитектура ва қурилиш

  1. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш
  2. Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш
  3. Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш
  4. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш
  5. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат бериш
  6. Якка тартибдаги уй-жой қурилиши (реконструкция) лойиҳа ҳужжатларини келишиш
  7. Қурилиши тугалланган (реконструкция қилинган) объектни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қурилиши объекти бўлмаган объектни ишлатиш учун)
  8. Қурилиши тугалланган (реконструкция қилинган) объектни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қурилиши объекти учун)
  9. Лойиҳа ҳужжатларини келишиш
  10. Фуқароларнинг номида шахсий турар жойи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш
  11. Бино ва иншоотларнинг ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш
  12. Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш. 

ФҲДЁ ва нотариат

  1. Дафн маросимларини ўтказиш учун тўланадиган нафақа пулини олиш
  2. Фуқароларга фарзанд туғилганда тўланадиган бир маротабалик нафақа пулини олиш
  3. Жисмоний шахсларни рўйхатга қўйиш ва маълумотларини ўзгартириш.

Ижтимоий хизматлар

  1. Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишга ариза бериш
  2. Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш
  3. Пенсия ёки нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома олиш
  4. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун ариза бериш
  5. Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучларини жалб қилишга рухсатнома бериш
  6. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун қайта ариза бериш
  7. Пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисидаги маълумотнома бериш

Экология ва қишлоқ хўжалиги

  1. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, ўлжалар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома олиш
  2. Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга янги рухсатнома олиш
  3. Ёввойи ҳайвонлар сақланадиган ва урчитиладиган питомникларни, шунингдек зоология коллекцияларини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома олиш
  4. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилмаган ўсимлик дунёси объектларини табиат бағридан олиш (тайёрлаш) ва йиғиб олишга рухсат олиш
  5. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилмаган, давлат ўрмон фонди ерларидв ўсган ўсимлик дунёси объектларини табиат бағридан олиш (тайёрлаш) ва йиғиб олишга рухсат олиш
  6. Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олиш (табиий сув объектлардан)
  7. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома олиш
  8. Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олиш (ер ости сув объектларидан).

Муҳандислик-коммуникация тармоқлари

  1. Қуввати 20 КВт гача бўлган электр тармоқларига уланиш учун техник шарт бериш
  2. Қуввати 20 КВт дан юқори бўлган электр электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини келишиш
  3. Қуввати 20 КВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр қурилмаларини ишга туширишга рухсат олиш
  4. Электр энергиясини ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш
  5. Қуввати 20 КВт  дан юқори электр тармоқларига уланиш учун техник шарт бериш
  6. Босими 1,2 МПА гача бўлган газ тармоқларига уланиш учун техник шарт олиш
  7. Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш
  8. Газ таъминоти лойиҳасини ҳудудий газ таъминоти корхонаси билан келишиш
  9. Сув таъминоти тармоқларига уланиш ва сувни чиқариб ташлаш учун техник шарт олиш
  10. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш
  11. Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун сўровнома.

Тадбиркорлик

  1. Ўз тармоғини яратиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш тармоқлари орқали провайдер хизматлари кўрсатишга лицензия олиш
  2. Вояга етмаганлар учун дори воситаларини реклама қилиш учун рухсатнома олиш
  3. Тиббий фаолиятни лицензиялаш
  4. Фармацевтика фаолиятни лицензиялаш
  5. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш
  6. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун лицензия
  7. Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш
  8. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш
  9. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини янгилаш
  10. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини ихтиёрий тугатиш
  11. Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини олиб бориш учун қайта лицензия  олиш
  12. Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш
  13. Автотранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари  ҳайдовчиларини тайёрлаш,  қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида нодавлат таълим фаолиятини лицензиялаш
  14. Ипотека ҳамда бинолар ва иншоотларга бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш
  15. Корхонани хорижий маҳсулотни ташиш учун божхона тўловларини  тўлашни таъминлайдиган корхоналар каталогига киритиш учун ариза бериш
  16. Ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш (даволаш-профилактика йўналишлари бўйича)
  17. Ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш (лаборатория-диагностика йўналишлари бўйича)
  18. Туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиш.

Ҳуқуқий хизматлар

  1. Жисмоний шахсларнинг СТИР рақамини аниқлаш
  2. Жисмоний шахс — солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа қарзи йўқлиги (борлиги) ҳақида маълумотнома олиш
  3. Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш
  4. Судланганлик (судланмаганлик) ҳақида маълумотнома олиш.

Кадастр

  1. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва тегишли гувоҳнома бериш.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг