Трамп АҚШ ҳарбийлари Эрондаги намойишчиларга ёрдамга тайёрлигини билдирди
Трамп АҚШ ҳарбийларини Эрондаги намойишчиларга ёрдамга юборишга тайёрлигини билдирди.
«Агар Эрон ўқ узиб, тинч намойишчиларни шафқатсизларча ўлдира бошласа, Қўшма Штатлар уларга ёрдамга боради. Афсуски, бу улар учун одатий ҳол. Биз тўлиқ жанговар шай ҳолатдамиз ва ҳаракат қилишга тайёрмиз», – деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижоний Трампнинг «АҚШ ҳарбийлари Эрондаги намойишчиларга ёрдамга бориши» ҳақидаги баёнотини минтақадаги тартибсизликка сабаб деб атади.
«Исроиллик амалдорлар ва Трампнинг позициялари вазиятнинг яширин жиҳатларини очиб берди. Биз норозилик билдираётган савдогарларнинг фикрларини вайронкор унсурлардан алоҳида кўриб чиқяпмиз. Трамп шуни англаши керакки, Қўшма Штатларнинг бу ички масалага аралашуви бутун минтақада тартибсизликка, шунингдек АҚШ манфаатларининг йўқ қилинишига тенг бўлади. Америка халқи айнан Трамп бу хавфли ҳаракатни бошлаб берганини билиши керак. Улар ўз аскарларининг тақдирига эътибор қаратишлари лозим», – деб ёзди Ларижоний Х ижтимоий тармоғида.
Ўз навбатида, оятулло Хоманаийнинг маслаҳатчиси Али Шамҳаний Эрон хавфсизлигига тажовуз қилмоқчи бўлган ҳар қандай босқинчининг қўли бизга етиб келишидан олдин кесиб ташланиши айтилади.
«Эрон халқи америкаликларнинг «қутқариш» тажрибасини Ироқ ва Афғонистондан тортиб, Ғазогача бўлган ҳолатрдан яхши билади. Эрон хавфсизлигини баҳона қилиб, мамлакатимиздаги впзиятни издан чиқаришга уринадиган ҳар қандай «босқинчи қўл» етиб келишидан аввалроқ йўқ қилинади ва бу қақшатқич жавобга олиб келади. Эроннинг миллий хавфсизлиги бу «қизил чизиқ», охири ўйланмасдан ёзиладиган твитлар учун мавзу эмас», — дея муносабат билдирди у.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter