Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўқаев Қозоғистон халқини Республика куни билан табриклади

Тўқаев Қозоғистон халқини Республика куни билан табриклади

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни Республика куни билан табриклади. У 35 йил аввал қабул қилинган Суверенитет ҳақидаги Декларация Қозоғистон учун янги тарихий даврни бошлаб берганини эслатиб ўтди.

Тўқаев бу йиллар давомида мамлакатда мустақиллик пойдевори яратилган, чегаралар мустаҳкамланган, янги пойтахт барпо этилган, миллий ўзлик ва ҳаёт сифати ошган, шунингдек ташқи сиёсат орқали мамлакат нуфузи ортганини таъкидлади.

«35 йил аввал Суверенитет Декларациясини қабул қилиб, Қозоғистон янги тарихий даврга қадам қўйди. Бу тақдирий ҳужжат халқимизга ўз келажагини мустақил белгилаш ҳуқуқини берди ва замонавий давлат қурилишининг бошланиш нуқтасига айланди.

Ҳар бир авлоднинг ўзига хос вазифаси бор. Бизнинг умумий бурчимиз — аждодларимиз васиятига амал қилиб, муқаддас Мустақиллигимизни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, Қозоғистонни ривожланган, илғор ва адолатли давлатга айлантиришдир.

Ишончим комил, фидокорона меҳнат, ўзаро ёрдам ва энг муҳими — бирлик туфайли биз барча режалаштирилган мақсадларга эришамиз ва янги чўққиларни забт этамиз.

Ватанимиз келажаги — ҳар биримизнинг қўлимизда!

Мовий осмон остида Қозоғистон байроғи доимо ҳилпираб турсин!

Барча юртдошларимга соғлик, фаровонлик ва янги ютуқлар тилайман!» — дейилади Президент табригида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг