Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қаршида «метан заправка»да Nexia-3 портлаб кетди

Қаршида «метан заправка»да Nexia-3 портлаб кетди

Қарши шаҳридаги автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида газ олаётган Nexia-3 портлаб кетган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ФВБ хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча 24 феврал куни соат 16:08 ларда содир бўлган. Насаф кўчасида жойлашган «NEW POVER» газ қуйиш шохобчасида Nexia-3 машинасига газ қуйилаётган вақтда унга ўрнатилган газ баллони портлаб кетган.

Оқибатда машинанинг орқа қисми тўлиқ шикастланган. Ҳодиса жойида ёнғин содир бўлмаган ва ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ҳозирда ҳолат бўйича тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг