Қибрайда поезд устига чиққан талаба кучли ток уриши сабаб ҳалок бўлди
Қибрайда 2-академик лицей талабаси темир йўл бекатидаги вагон устига чиқиши оқибатида ток уриб, ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти маълум қилган.
Қайд этилишича, фуқаро З.Ж. Қибрай туманида жойлашган «Оқ-қовоқ» темир йўл бекати 21-километрда вагон устига чиққани оқибатида юқори кучланишдаги ток урган ва воқеа жойида вафот этган.
Шу муносабат билан 20 декабрь куни Ички ишлар вазирлиги 2-сон Тошкент академик лицейида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ушбу бахтсиз ҳодиса ва хавфсизлик қоидалари муҳокама этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter