Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Волгограддаги қамоқхонада ходимларни гаровга олганлар ўлдирилди

Волгограддаги қамоқхонада ходимларни гаровга олганлар ўлдирилди

Волгоград яқинидаги колонияда ходимларни гаровга олинган маҳбуслар йўқ қилинди. 

ИК-19 қамоқхонасида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича махсус кучларнинг операцияси якунланди, Россия гвардияси снайперлари тўрт нафар маҳбусни йўқ қилишди, деб ёзади «РИА Новости».

«Россия гвардиясининг Волгоград вилоятидаги махсус бўлинмаси снайперлари қамоқхона ходимларини гаровга олган тўрт нафар маҳбусни тўртта аниқ ўқ билан зарарсизлантиришди», — дея хабар беради Россия гвардияси.

Нашр маълумотларига кўра, Федерал жазони ижро этиш хизматининг тўрт нафар ходими жароҳат олиб, Суровикино марказий туман касалхонасига ётқизилган. Ходимлардан бири шифохонада вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Волгоград вилоятидаги Суровикино жазони ижро этиш колониясида бир гуруҳ маҳкумлар исён қилиб, айрим ходимларни гаровга олгани хабар берилганди. Бу Россия қамоқхоналаридаги сўнгги икки ой ичида иккинчи худди шундай ҳолат бўлиб, аввалроқ Ростов вилоятидаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида ҳам ходимлар маҳкумлар томонидан гаровга олинган ва улар махсус амалиёт пайтида жисмонан йўқ қилингани айтилган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг