Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятидаги уйларнинг бирида итлар шафқатсизларча сўйилиб, териси шилиб олинган.

Тошкент вилоятидаги уйларнинг бирида итлар шафқатсизларча сўйилиб, териси шилиб олинган.

Тошкент вилоятидаги уйларнинг бирида итлар шафқатсизларча сўйилиб, териси шилиб олинган. Бу ҳақда «Меҳр ва Оқибат» жониворларни ҳимоя қилиш ташкилоти хабар берди.

Маълум қилинишича, 4 март куни «Меҳр ва оқибат» жониворларни ҳимоя қилиш ташкилотига Тошкент вилоятидаги Аҳмад Яссавий колхозида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлинганлиги ҳақида ариза келиб тушган. Аризада у ердаги уйлардан бирида итларнинг ўта шафқатсизларча ўлдирилаётгани маълум қилинган.

«Меҳр ва Оқибат» вакиллари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан биргаликда белгиланган манзилга етиб боришган.

Маълумотларга кўра, уй ҳовлисида ерда қон ва ўнлаб ит терилари бўлган. Бу ишни қилганлар қон ва териларнинг устига тупроқ ташлаб, яширмоқчи бўлишган. Шу билан бирга, уй эгаси бу ерда итлар сўйилмаслигини маълум қилган.

Тахминларга кўра, ҳайвонлар гўшти учун сўйилган. Кўнгиллилар 35 та ит ва 9 та кучукни сақлаб қолишга муваффақ бўлишган. 10 та ит Гавчег бошпанасига, қолганлари эса «Меҳр» марказига ўтказилган.

Ҳозирда ҳодисанинг барча ҳолатлари, жумладан, итлар қандай ва қаерга етказилгани ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг