Туркияда зилзила қурбонлари сони 284 нафарга етди
Аввалроқ бугун, 6 феврал куни соат 04:17 да Туркиянинг Қаҳраманмараш шаҳри Пазаржик туманида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Дастлабки зилзиладан сўнг, соат маҳалий вақт билан 5:17 дан 11:04 га қадар яна 100 дан ортиқ ер силкинишлари содир бўлди. Улар 3,5-6,6 магнитуда орасида содир бўлган.
Зилзила эпимарказ атрофидаги, жумладан, Қаҳраманмараш, Ҳатай, Усмания, Адяман, Газиантеп, Шанлиурфа, Диярбакир, Малатя ва Аданада кучли сезилди.
Туркиянинг табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларни бошқариш ташкилоти (AFAD)нинг маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, ҳозиргача Қаҳраманмарашда 70, Газиантепда 80, Шанлиурфада 13, Диярбакирда 14, Аданада 10, Адяманда 13, Усманийда 20, Ҳатайда 4, Килисда 8 ва Малатяда 47 нафар – жами 284 нафар фуқаро табиий офат қурбони бўлишган.
Шунингдек, 2 323 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган.
Туркия табиий офатларга қарши кураш режаси доирасида зилзила даражаси 4-даражали деб эълон қилинган.
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги учрашувларда Фавқулодда вазиятларда ҳаракатларни мувофиқлаштириш маркази (ERCC) орқали ҳудудларда қидирув ва қутқарув соҳасида халқаро ёрдам сўралди. Голландия, Озарбайжон ва Англия каби кўплаб мамлакатлардан аллақачон ёрдам таклифлари олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter