Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Вакцина олиш коронавирус юқмайди дегани эмас» — ЖССТнинг Ўзбекистондаги вакили

«Вакцина олиш коронавирус юқмайди дегани эмас» — ЖССТнинг Ўзбекистондаги вакили

Фото: АОКА

Айни дамда АОКАда «Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. 

Унда қатнашаётган ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенсга кўра, вакциналар коронавирусни олдини олиши ва вакцина қабул қилган кишига қайта касаллик юқмаслиги ҳали тасдиқланмаган.

Шу жумладан, Ўзбекистонга май ойида яна уч турдаги вакциналар келтирилиши ҳақида айтиб ўтилди. Вакцина билан эмлангандан сўнг ҳам аҳоли ижтимоий масофа сақлаши, ниқоб тақиши ва қўлларини тез тез ювиб туриши кераклиги айтиб ўтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг