Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ҳизбуллоҳ» раҳбари ўлдирилгани эълон қилинди

«Ҳизбуллоҳ» раҳбари ўлдирилгани эълон қилинди

Исроил армияси «Ҳизбуллоҳ» раҳбари Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилгани ҳақида эълон қилди. Бундан ташқари, ташкилотнинг жанубий фронти қўмондони Али Карчи ҳам ҳалок бўлган. Ҳаракатнинг ўзи раҳбарининг ўлимини тасдиқлагани йўқ.

«Аниқ разведка маълумотлари асосида Исроил ҳаво кучлари самолётлари Байрутнинг Даҳия туманидаги турар жой биноси остида жойлашган «Ҳизбуллоҳ»нинг марказий қароргоҳига ҳужум қилди. Ҳужум ташкилотнинг юқори мартабали раҳбарияти қароргоҳда бўлган вақтда амалга оширилди», дейилади Исроил армияси хабарида.

Ҳасан Насруллоҳ 1992 йилда гуруҳнинг аввалги раҳбари Аббос ал-Мусавий ўлдирилганидан кейин Ҳизбуллоҳ бош котиби бўлган эди. У 32 йил давомида ҳаракатга раҳбарлик қилди.

Аввалроқ Исроилнинг Ливан пойтахтига ҳужуми можаро бошланганидан бери энг йириги бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг