Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Автобусларда чиптасиз юрган минглаб йўловчи жаримага тушди

Автобусларда чиптасиз юрган минглаб йўловчи жаримага тушди

“Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш” давлат муассасаси назоратчилари томонидан жамоат транспортида йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланаётган йўловчиларга қарши кучайтирилган рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, 2026 йилнинг январь ойи мобайнида автобусларда чиптасиз юрган йўловчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-моддаси 5-қисмига асосан жами 11 502 та маъмурий баённома расмийлаштирилган ва тегишли жарималар қўлланилган.

Мутахассислар жамоат транспорти тизими барқарор ишлаши, хизмат сифатини яхшилаш ва инфратузилмани ривожлантириш учун ҳар бир йўловчи йўл ҳақини ўз вақтида тўлаши зарурлигини таъкидламоқда. Назорат тадбирлари мунтазам равишда давом эттирилиши билдирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг