Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Автомобиллар нархи ўзгармайди — UzAutoMotors

Автомобиллар нархи ўзгармайди — UzAutoMotors

Фото: Xabar.uz

Асака заводидаги ҳар йилги режалаштирилган модернизация ишлари автомобил нархига таъсир қилмайди, деб хабар бермоқда UzAutoMotors.

Асака шаҳридаги UzAutoMotors заводида амалга оширилаётган режали модернизация ишлари бир неча кундан буён ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Қайд этилишича, бундай модернизация ва профилактика ишлари заводда мунтазам равишда амалга оширилади ҳамда бу корхона фаолиятининг нарх билан эмас, балки техник масалалари билан боғлиқ.

Шунингдек, мазкур ишлар режалаштирилган ва истеъмолчиларга автомобилларни етказиб бериш жадвалига таъсир қилмайди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нархлар оширилмаслигини билдирган компания «янгиланган» комплектацияларни сезиларли даражада қимматлаштирганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг