Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Биржа савдолари орқали 16 декабрь куни 6250 тонна АИ-80 автобензин сотувга қўйилди — «Ўзбекнефтгаз»

Биржа савдолари орқали 16 декабрь куни 6250 тонна АИ-80 автобензин сотувга қўйилди — «Ўзбекнефтгаз»

2022 йил 15 декабрь куни 4,2 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 3,0 минг тонна Бухоро ва 1,2 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.

Жорий куни 6250 тонна АИ-80 автобензин (Бухоро НҚИЗ 5000 тонна, «Sanoat Energetika Guruhi» МЧЖ ХК 1250 тонна) биржа савдоларига қўйилиб, сотилди. Бунда, ҳар бир тонна Бухоро НҚИЗдан қўйилган автобензин учун нарх 6273 минг сўмдан (4705 сўм / литр), «Sanoat Energetika Guruhi» МЧЖ ХКдан эса 6320 минг сўмдан (4740 сўм / литр) шаклланди.

Жорий ойнинг 16 декабрь куни биржа савдоларида жами 6250 тонна АИ-80 автобензин сотилиши режалаштирилди, шундан Бухоро НҚИЗ томонидан 5000 тонна ва «Sanoat Energetika Guruhi» МЧЖ ХК томонидан 1250 тонна.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан Аи-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.

Жорий ой давомида нефть базаларга жами 46772 тонна, жумладан 15 декабрь куни 3486 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2022 йил 15 декабрь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 5908 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасига 251 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятига 3164 тонна,  Андижонга 108 тонна, Бухорога 176 тонна, Жиззахга 179 тонна, Қашқадарёга 223 тонна, Навоийга 238 тонна, Наманганга 391 тонна, Самарқандга 252 тонна, Сурхондарёга 370 тонна, Сирдарёга 193 тонна, Фарғонага 45 тонна ва Хоразм вилоятига 318 тонна. 2022 йил 16 декабрь ҳолатига жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 42,1 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 2 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 97,5 минг тонна хом-ашё захираси яратилган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг