Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Тонировка» қимматлашгани бўйича гап-сўзлар изоҳланди

«Тонировка» қимматлашгани бўйича гап-сўзлар изоҳланди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқда «тонировка» учун тўловлар ошди деган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди. 

ИИВ ЖХД ЙҲХХ «тонировка» учун белгиланган тўлов миқдори ўзгармаганлигини маълум қилади.

Тўлов миқдорлари аввалгидек:

- енгил автомобилларнинг орқа ён ойналарини тусини ўзгартириш (қорайтириш) — бепул;

- жисмоний ва юридик шахсларнинг енгил автотранспорт воситалари олд ён ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома берганлик учун тўлов миқдори — БҲМнинг 8 баравари (2.720.000 сўм);

- Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун эса — БҲМнинг 14 баравари (4.760.000 сўм);

- М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) — БҲМнинг 40 баравари миқдорида белгилан (13.600.000 сўм).

Рухсатномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) олсангиз ушбу тўловларга 10 фоиз чегирма бўлади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда «Humo glass-biznes» МЧЖга тегишли М2 тоифадаги «Gaz A21R33» русумли транспорт воситаси учун белгиланган тўлов суммаси 10 фоиз чегирма билан 12.240.000 сўм бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг