«Chevrolet Onix» ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Қибрай туманида «Chevrolet Onix» автомобилини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда «UzАvto Motors» АЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, «S.c.» МЧЖ раҳбари М.Ю. ва иш юритувчи С.Б. «OLX» интернет сайтида «UzАvto Motors» АЖ томонидан ҳали контрактацияси бошланмаган «Chevrolet Onix» русумли автомобилини 160,4 млн сўмдан сотилаётганлиги ҳақида эълон беришиб, харидор Ш.га ушбу автомобилни 2023 йилнинг 31 январь кунига қадар етказиб бериш эвазига 160,5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter