Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Электромобилларнинг 76 фоизи пойтахтликларга тегишли — статистика

Электромобилларнинг 76 фоизи пойтахтликларга тегишли — статистика

Иллюстратив фото

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 июл ҳолатига Ўзбекистонда 73,6 мингта электромобил рўйхатга олинган.

Эътиборли жиҳати, электромобилларнинг салмоқли қисми (75,8 фоизи) пойтахтда рўйхатга олинган.

Электромобилларнинг ҳудудлар бўйича тақсимоти:

  1. Тошкент шаҳри — 55 826 дона;
  2. Тошкент вилояти — 5 262 дона;
  3. Самарқанд вилояти — 2 075 дона;
  4. Хоразм вилояти — 1 659 дона;
  5. Қашқадарё вилояти — 1 519 дона;
  6. Фарғона вилояти — 1 509 дона;
  7. Бухоро вилояти — 1 285 дона;
  8. Навоий вилояти — 1 043 дона;
  9. Андижон вилояти — 977 дона;
  10. Наманган вилояти — 815 дона;
  11. Қорақалпоғистон Республикаси — 590 дона;
  12. Сирдарё вилояти — 487 дона;
  13. Жиззах вилояти — 342 дона;
  14. Сурхондарё вилояти — 203 дона.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг