Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерқўзи Ғозиев вафот этди

Шерқўзи Ғозиев вафот этди

Ўзбек санъатининг фидойиларидан бири, моҳир актёр, режиссёр, ҳажвий қўшиқлар ва сўз устаси — Шерқўзи Ғозиев 75 ёшида вафот этди.

Шерқўзи Ғозиев 1950 йилнинг 8 май куни Фарғона вилояти, Бувайда тумани, Чиркай қишлоғида таваллуд топган. Тошкент политехника институтининг қурилиш факултетини тамомлаган.

Сўнгра Тошкент маданий оқартув техникумининг режиссёрлик бўлимида 3 йил ўқиди. Шу вақт давомида дўсти Абдуфаттоҳ Саидов иккаласи ҳажвиёт оламида Алиш ва Валиш лақаби билан қизиқчилик қилиб танила бошлайди.

1971 йилда Йўлдош Охунбобоев номидаги Ёш томошабинлар театрига актёр сифатида ишга таклиф этишади. Шу йили Островский номли институтининг актёрлик бўлимига сиртдан ўқишга кириб, 1976 йили муваффақиятли тугатади. 1970 йилдан «Телеминиатюралар театри»да роллар ижро этишни бошлайди. Санъатга қизиқиш уни Ўзбек давлат филармониясига етаклади ва 1978 йилдан филармонияда ишлай бошлади.

1990 йилда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорлигида суратга олинган «Чангалзор қироли» филмида зоотехник ролини ижро этади. Шундан сўнг 1992 йилдан «Шерхан» студиясини очиб, ҳиндлар билан ҳамкорликда 2006 йилда «Шерхан тракторчи» кинокомедияси, 2008 йилда, «Ёлғиз эмассан» мелодрама фильмларини тасвирга олади.

«Xabar.uz» таҳририяти санъаткорнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг