«Формула-1» юлдузининг ноёб машинаси сотувга қўйилди (фото)
2004 йилда чиқарилган Ferrari Enzo суперкари Буюк Британияда сотувга қўйилди. Ноёб автомобил сотувидан 3,95 млн фунт стерлинг ($4,8 млн) ишлаш мўлжалланган, дея хабар берди Autoevolution сайти.
Ушбу Ferrari Enzo «Формула-1» етакчи пойгачиларидан бири Женсон Баттонга тегишли бўлган. Пойгачи 2009 йилда чемпионлигини шу машинани сотиб олиш билан нишонлаганди. 2010 йилда эса машинани сотиб юборган.
Женсон Баттон спорт машиналари тўплашга ишқибоз, унинг гаражида Bugatti Veyron ва McLaren P1 ҳамон сақланмоқда. Аммо Enzoси борлигини сир тутган, чунки пойгачи ҳеч қачон Ferrari жамоаси аъзоси бўлмаган.
Ferrari Enzo ажойиб сақланган. Атиги 1 837 км йўл босган.
Ferrari Enzo жуда юқори нархланишига сабаб — жуда камёб модел. Бунақа купелардан атиги 400 таси чиқарилган, уни тайёрлашда «Формула-1» юлдузи Михаэл Шумахер шахсан қатнашган.
Ferrari Enzo суперкарига юқори айланма тезликли 6,0 литрли 600 от кучига эга V12 мотори ўрнатилган. У 3,4 сонияда 100 км/соат тезлик олиш имконини беради, максимал тезлиги — 350 км/соат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter