Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қайси рангдаги автомобиллар кўплиги маълум бўлди

Қайси рангдаги автомобиллар кўплиги маълум бўлди

Иллюстратив фото

2024 йилда дунёда қайси рангдаги автомобиллар энг оммалашгани маълум бўлди. Сўнгги йилларда автоҳаваскорларнинг диди ўзгаришни бошлаб, хилма-хил, айниқса, ёрқин ранглар урфга кирмоқда, деб ёзди Motor1 сайти.

Оқ — ҳамон энг оммалашган авторанг бўлиб қолмоқда, жаҳонда бу тусдаги машиналарнинг улуши — 34 фоиз. Қора ранг — иккинчи (22 фоиз), кулранг — учинчи ўринда (17 фоиз). Шунинг баробарида, яшил, сариқ ва бинафшаранг каби ёрқин ранглар урфга кирмоқда.

Ранглар минтақаларга қараб фарқланади. Европада қаймоқранг автомобиллар оммалашган, АҚШда — кулранг, Жануби-Шарқий Осиёда қора рангли машиналар кўпаймоқда.

2024 йилда жаҳонда энг оммалашган автомобил ранглари:

  1. Оқ — 34 фоиз
  2. Қора — 22 фоиз
  3. Кулранг — 17 фоиз
  4. Кўк — 7 фоиз
  5. Қизил — 4 фоиз
  6. Яшил — 2 фоиз
  7. Сариқ — 1,5 фоиз
  8. Жигарранг — 1 фоиз
  9. Қаймоқранг — 1 фоиз
  10. Бинафшаранг — 1 фоиз.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг