«GM Uzbekistan» автомобилларнинг оригинал эҳтиёт қисмларини очиқ савдога чиқарди
Эндиликда завод сифатидаги оригинал ҳамда ҳамёнбоп эҳтиёт қисмларни Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ташкил этилган «GM Uzbekistan»нинг «UzAuto GM Genuine» номли махсус дўконларидан харид қилиш мумкин. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Мазкур дўконларда «Chevrolet» автомобилларига ўрнатиладиган «GM Genuine» эҳтиёт қисмлари сотуви йўлга қўйилган.
Дўконларда сотиладиган ҳар бир эҳтиёт қисм «General Motors Engineering» томонидан ишлаб чиқилган ва маъқулланган бўлиб, юқори сифатли ҳамда ҳамёнбоп саналади.
Ушбу дўконларда автомобилнинг мавжуд эҳтиёт қисмлари ҳамда буюртма асосидаги эҳтиёт қисмлари савдоси амалга оширилади.
Дўконларининг тўлиқ рўйхати ва манзили билан қуйидаги ҳаволада танишиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter