Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистон автомобилсозлик бўйича жаҳонда етакчига айланмоқчи

Ҳиндистон автомобилсозлик бўйича жаҳонда етакчига айланмоқчи

Ҳиндистоннинг Mahindra XUV 700 автомобили (Mahindra & Mahindra компанияси маҳсулоти). ИА Красная Весна Читайте материал целиком по ссылке: https://rossaprimavera.ru/news/66b30ead

Фото: Kannada DriveSpark

Ҳиндистон яқин беш йилда автомобил ишлаб чиқарувчи мамлакатлар орасида биринчи ўринга кўтарилмоқчи, деб хабар берди Economic Times.

«Мақсадимиз — беш йил ичида Ҳиндистон автомобил саноатини дунёда биринчи ўринга олиб чиқиш... буни уддалаш қийин, аммо мумкин», — деди мамлакат автомобил транспорти ва йўллари вазири Нитин Гадкари.

Вазир таъкидлашича, мамлакатда бунинг учун малакали кадрлар сони етарлича. Ҳиндистон арзон нархларда сифати яхши автомобиллар ишлаб чиқармоқда, бу мамлакатнинг инвестициялар учун жозибадорлигини оширади. Ҳиндистон автомобил саноати ҳажми 2014 йилдан буён 14 трлн рупийдан ҳозирги 22 трлн рупийга қадар ошди.

Гадкари айтишича, Ҳиндистон ҳар йили қазилма ёқилғи импортига 22 триллион рупий сарфламоқда, бу эса атроф-муҳитни ифлослантирмоқда. «Шунинг учун электрда юрувчи енгил машиналар, автобуслар ва юк машиналари ишлаб чиқаришни кўпайтиряпмиз. Литий-ионли аккумуляторлар нархи ҳам арзонлашмоқда. Вақти келиб бензин, дизел ва электрда юрувчи автомобиллар нархларида фарқ қолмайди», — деди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг