Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Нима дейсан?! Ол, чеккага!», деган ППХ ходими устидан хизмат текшируви бошланди

«Нима дейсан?! Ол, чеккага!», деган ППХ ходими устидан хизмат текшируви бошланди

Ижтимоий тармоқларда Пост патрул хизмати ходими билан боғлиқ лавҳа тарқалди.

Давлат белгиси 01 475 VSF бўлган «Нексия-2» русумли хизмат машинасида ҳаракатланаётган ППХ инспекторига ҳайдовчи яқинни ёритувчи чироқни ёқволишини эслатади. Бунга жавобан испектор: «Ўзинг ёқиб юравер!» маъносида гап айтади. Ҳайдовчининг: «Нима, янги қоидани сизга (ЙҲХ ходимларига) тааллуқли эмасми?» маъносидаги саволига инспектор асабий тарзда: «Ҳа, менга тааллуқли эмас, нима дейсан?» мазмунида гапириб, дарҳол унга машинасини четга олиб, тўхташни буюради...

Тошкент шаҳар ИИББ воқеага муносабат билдирди. Унга кўра, ҳолат юзасидан ушбу ходимга нисбатан хизмат текшируви бошлангани маълум қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг