Ўзбекистонда «Тоза ҳаво» акциясининг иккинчи босқичи бошланди – автомобиллар текширилмоқда

2025 йил 10 августдан 10 сентябргача республика бўйлаб «Тоза ҳаво» ойлигининг иккинчи босқичи ўтказилмоқда. Тошкент шаҳрида бу жараён 10 сентябрдан 10 октябргача давом этади.
Мазкур тадбир Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонунлари талабларини бажариш мақсадида амалга оширилмоқда.
Акциядан мақсад — автотранспорт воситаларининг экологик ҳолати ва улардан чиқадиган ташламалардаги ифлослантирувчи моддаларнинг белгиланган меъёрларга мувофиқлигини назорат қилиш орқали давлат экологик назоратини амалга оширишдир.
Эслатиб ўтамиз, акциянинг биринчи босқичи 2025 йил 10 апрелдан 10 майгача ўтказилган. Унда мутахассислар томонидан замонавий воситалар ёрдамида 251 858 та автомобиль текширувдан ўтказилган. Натижада 2222 та транспорт воситасида белгиланган меъёрларга зид ҳолатлар (умумий текширилганларнинг 0,9 фоизи) аниқланиб, ҳар бир ҳолат бўйича тегишли чоралар кўрилган.
Иккинчи босқичнинг ўтказилиши мамлакатдаги атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича тизимли ишларни давом эттириш ва транспорт воситаларининг техник ҳолати экологияга таъсир қилувчи муҳим омил эканини англатишга хизмат қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter