Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда Хитой электромобиллари ишлаб чиқариладими? «Ўзавтосаноат» BYD компанияси билан келишув имзолади

Ўзбекистонда Хитой электромобиллари ишлаб чиқариладими? «Ўзавтосаноат» BYD компанияси билан келишув имзолади

«BYD Han» электромобили.

Фото: «Rossaprimavera»

«Ўзавтосаноат» Хитойдаги электромобиллар ишлаб чиқарувчи энг йирик компания — BYD билан келишув имзолади. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» бошқаруви раисининг иқтисодиёт бўйича ўринбосари Азиз Шукуров бугун, 17 февраль куни ишбилармонлар тармоғи — «LinkedIn»даги ўз аккаунтида хабар қолдирди.

Фото: «LinkedIn»

«Бугун биз Хитойнинг энг йирик электромобиль ишлаб чиқарувчиси BYD компанияси билан келишув имзоламоқдамиз. Электромобиллар келажагига дастлабки қадам», — деб ёзди Шукуров.

Азиз Шукуров тафсилотларга тўхталмаган.

Хитойнинг BYD компаниясига 1995 йили хитойлик Ван Чуанфу асос солган. Компания дунёдаги энг йирик автомобилсозлардан бирига айланган: кам литражли машиналар, седанлар, бизнес-классдаги машиналар, кроссоверлар, гибрид авто, электрокарлар ва электробуслар ишлаб чиқаради. Ҳозирда жаҳон электромобиллар бозорида 9 фоиз улуш билан 4-ўринга кўтарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг