Ўзбекистоннинг 28 турдаги маҳсулоти Хитой давлат реестридан ўтказилди
Хитойнинг Сиан шаҳрида 20-25-май кунлари ўтказилаётган Ҳудудлараро форум доирасида «Made in Uzbekistan» миллий бренди остида кўргазма ташкил этилди.
Мазкур кўргазмада Ўзбекистоннинг экспортбоп 42 турдаги сара ва қайта ишланган маҳсулотлари намойиш этилмоқда. Хусусан, зираворлар, маргарин маҳсулотлари, қуритилган мева-сабзавотлар, дуккакли маҳсулотлар, вино маҳсулотлари ҳамда бошқа озиқ-овқат турлари хитойлик тадбиркорларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг 82 та компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 28 турдаги маҳсулот Хитой давлат реестридан муваффақиятли ўтказилган.
Форум доирасида ташкил этилган B2B учрашувлари натижасида Хитойнинг «Randesi», «Sani», «Leato» каби йирик савдо компаниялари билан умумий қиймати 20 миллион долларлик келишувларга эришилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter