Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳайдовчилар диққатига! Пойтахт марказидаги кўча ёпилади

Ҳайдовчилар диққатига! Пойтахт марказидаги кўча ёпилади

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳрида очиқ осмон остидаги муз майдонининг очилиши муносабати билан пойтахт марказидаги кўча ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

«Бугун, 7 январь куни Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрининг олдида очиқ осмон остида илк маротаба ташкил этилган муз майдонининг очилиши муносабати билан соат 18.00 дан тадбир тугагунга қадар  Бухоро кўчасининг Зарафшон кўчаси билан кесишмасидан то Буюк Турон кўчаси билан кесишмасигача бўлган ҳудуд транспорт воситалари ҳаракатланиши учун  ёпилади», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг