Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиянинг Тюмен вилояти мигрантларнинг таксичилик қилишини тақиқлади

Россиянинг Тюмен вилояти мигрантларнинг таксичилик қилишини тақиқлади

Фото: «Москва» ШЯА

Россиянинг Тюмен вилояти маъмурияти хорижликларнинг жамоат транспорти ва такси соҳасида ишлашини тақиқлади.

Губернатор Александр Моор имзолаган тегишли ҳужжат 2022 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Ҳужжатга кўра, 2022 йилдан шаҳар ва шаҳар ташқариси бўйлаб йўловчиларни ташиш; енгил такси ва енгил автомобилларни ҳайдовчиси билан ижарага бериш; автомобиль юк транспорти ва ташув хизматлари кўрсатувчи корхоналарга хорижлик фуқароларни ишга жалб этиш тақиқланади.

Тақиқлов Россияда патент билан ишлаётган барча мигрантлар учун амал қилади. Транспорт корхоналарига 2022 йилнинг 1 мартига қадар хорижлик ходимлари сонини ҳужжатда белгиланган кўрсаткичга келтириш талаби қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг