Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Tesla» 2021 йилда ишлаб чиқарганидан кўпроқ электромобил сотди

«Tesla» 2021 йилда ишлаб чиқарганидан кўпроқ электромобил сотди

Фото: «Коммерсант»

«Tesla» компанияси 2021 йилда мижозларига 936 172 та электромобил сотди. Ўзига хос рекорд ҳақида компания матбуот хизмати хабар берди.

Ўтган йили «Tesla» машиналари савдо кўрсаткичи 87 фоизга ошди. Машиналарнинг қарийб учдан бир қисми (308 600 дона) йил охирида — октябрь–декабрь ойларида сотилди.

2021 йилда компания ишлаб чиқарганидан кўра кўпроқ машина сотди — шу йили жами 930 422 дона машина завод конвейерларидан чиққан. Сотилган машиналарнинг салкам 6 мингтаси олдинги йилларда ишлаб чиқарилган.

«Tesla» сотувлар бўйича олдинги рекордни 2020 йилда ўрнатганди — 499 647 та машина.

«Tesla» жамоаси бутун дунё бўйлаб ажойиб ишлади!», — янги рекордни компания эгаси Илон Маск ўз твиттер-аккаунтида шундай баҳолади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг